Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қилган Эрик Кантона 1995 йилнинг 25 январь куни амалга оширган иши билан футбол тарихига кирди. «Кристал Пэлас» мухлиси томон берилган зарба ўша мавсумнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзусига айланди ва бу ҳолат ҳозиргача катта қизиқиш билан эсланади.
«Кристал Пэлас»га қарши ўйинда бош ҳаками Эрик Кантонани майдондан четлатди. Шундоқ ҳам жиғибийрон бўлиб турган француз мухлислар секторидан янграб қолган рацизм руҳидаги чинқириққа чидаб тура олмади ва «бургутлар»нинг Мэттью Симонс исмли мухлисига кунг-фу услубида зарба берди.
Кантона катта жарима тўлашига тўғри келди. Бу уни кўп ҳам қийнамаслиги мумкин эди. Бироқ шу иши сабаб футболдан 9 ойга четлатилганини у бир умр унута олмайди.
Изоҳ (0)