Американинг Amazon компанияси инглиз тилидаги янги китоблар учун 20 минг фунт миқдоридаги адабий мукофотни таъсис этди. Китоб муаллифлари уни Kindle Direct Publishing платформасида мустақил чоп этиши зарур. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди, деб ёзади «Afisha Daily».
2017 йилнинг 20 февралидан 19 майига қадар Kindle Direct Publishing’да чоп этилган исталган жанрдаги асар Kindle Storyteller мукофоти учун номзодлик қилиши мумкин.
Номзодлар шорт листини тузишда ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳисобга олинади, бироқ ғолиб жюри томонидан аниқланади ва июль ойида Лондонда эълон қилинади.
Унда ғолиб бўлиш компаниянинг маркетинг кўмагини ҳам кафолатлайди ва асарни бошқа тилларга таржима қилиш имконини беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)