«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Қизилтепа туман бўлими томонидан 2016 йил давомида Навоий вилоятидаги «Тошработ», «Арабхона», «Азизобод», «Ҳусбуддин» қишлоқ врачлик пунктларида 3 минг нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида вилоятда амалга оширилган бу каби чора-тадбирлар натижасида 395 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож қарияга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Кўриш қобилияти сусайган 20 нафар фуқаро фонд томонидан кўзойнаклар билан таъминланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)