Япониянинг Арида шаҳридаги (Вакаяма префектураси) нефтни қайта ишлаш заводида йирик ёнғин юзага келди. Бу ҳақда маҳаллий ёнғинга қарши кураш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Расмийлар завод яқинида яшовчи аҳолини эвакуация қилишга кўрсатма берди. Ҳозирда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда.
Ёнғин сабаби ва бунинг оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)