Болгария пойтахти Софияда мамлакатнинг бешинчи президенти Румен Радевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
22 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 14.00 да давлат раҳбарлигини зиммасидан соқит қилган Росен Плевнелиев охирги бор фахрий қоровулни саф торттирди ва улар олдига биринчи марта янги президент чиқиб келди.
Қоровул рапортидан кейин оркестр Болгария мадҳиясини ижро этди. Мадҳия давомида олий бош қўмондон алмашаётгани муносабати билан замбараклардан 21 бор тўп отилди.
Шундан сўнг Радев собиқ давлат раҳбари билан бирга Номаълум аскар ҳайкалига гулчамбар қўйди ва мамлакат озодлиги учун ҳалок бўлганлар хотирасини сукут сақлаб ёд этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)