Хитой ҳукумати 100 миллиард юань (14,5 миллиард доллар) активга эга Хитой интернет-коммуникациялар инвестиция фонди тузилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Пекинда янги моливий ташкилот очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унинг таъсисчилари орасида Хитой саноат-савдо банки, етакчи мобил операторлари, инвестиция банклари бор.
Янги фонд маҳаллий провайдерлар, шунингдек, фаолияти интернети билан боғлиқ компанияларни қўллаб-қувватлаши ва молиявий кўмак бериши кутилмоқда. Ушбу ташкилот ёрдамида мамлакатда бозор тараққиёти талабларини тўлиқ қондирадиган хавфсиз интернет яратилиши режалаштирилмоқда.
Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси олдинроқ ҳукумат тармоқ инфраструктурасига 1,2 триллион юань (170 миллиард доллар) ажратишини маълум қилганди. Натижада 2018 йилга келиб мамлакатнинг барча шаҳарлари ва посёлкаларининг 90 фоизи юқори тезликдаги интернетга уланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)