Пекин университети ходимлари Xiao Nan роботини яратди, у бир сония ичида йўлларда Янги йил чоғида кузатилган тирбандликлар ҳақида 300 белгидан иборат қайд ёзди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Университетда яратилган механизм ҳам қисқа, ҳам узун форматлар билан ишлай олади. Шунингдек, у катта ҳажмдаги маълумотлар устида ишлай олади. Аммо робот мустақил равишда интервью ўтказа олмайди ва янгиликлар тайёрлаш учун мавзу танлай олмайди. Шу туфайли, Пекин университети профессори Вань Сяоцзян сўзларига кўра, бундай технологиялар томонидан журналистлар ўрнининг тўлиқ босилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Шунга қарамай, бундай роботлар келажакда ОАВлар учун ёрдамчиларга айланиши мумкин.
Изоҳ (0)