Тошкентда 23—25 январь кунлари Исроил ҳужжатли фильмлари кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
23 январдан 25 январга қадар ҳар куни 18:00 да Алишер Навоий номли киносаройда Исроил ҳужжатли фильмлари намойиш этилади.
Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари «Ахмоқона орзу», «61-альбом» ва «Фотоновелла» каби ҳужжатли фильмларни томоша қилиши мумкин.
Фильмлардан ташқари, томошабинлар «Болалар адабиётида суратларнинг ривожланиш тарихи» кўргазмаси билан танишиши мумкин. Кириш бепул.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)