Таиланд жанубидаги кучли тошқинлар қурбонлари сони 80 кишига етди, яна 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда 21 январь, шанба куни мамлакат фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш департаменти маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ табиий офат оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Қутқарувчиларга кўра, шиддатли ёмғирлар туфайли Жанубий Таиланднинг салкам 1,7 миллион киши истиқомат қиладиган 12 провинциясидаги юз минглаб уй хўжалигини сув босди.
Тошқинлар мамлакатга жиддий иқтисодий зарар етказди. Юзлаб фабрика ва заводлар, шоли плантациялари сув остида қолди.
Табиий офатдан кўрилган зиён 100 миллиард батдан (2,8 миллиард доллар) ошиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)