Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга Теҳрон шаҳрида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўради ҳамда жароҳат олганларни қисқа муддатда соғайишини тилади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)