Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-дъИталия тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Газета.uz»нинг ёзишича, Марказий Италияда чоршанба куни кучли ерости силкинишлари сабаб ичида 34 киши бўлган бир меҳмонхона қор кўчкиси остида қолиб кетган. ОАВ ахборотига кўра, қутқарувчилар омон қолган олти кишини топган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)