Япония парламентининг Юхей Ямашита бошчилигидаги делегацияси Тошкент Давлат аграр университетига ташриф буюриб, ўқув юрти ректори Ботиржон Сулаймонов билан учрашди. Учрашувда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га ўқув юрти мутасаддилари маълум қилди.
Меҳмонлар университетда олиб борилаётган илмий изланишлар ва халқаро лойиҳалар хақида хабардор қилинди. Учрашув давомида университетнинг «Мевачилик ва узумчилик» кафедраси профессор-ўқитувчилари Япониянинг Хиросаки университети профессорлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган ҳамда JICA томонидан молиялаштирилган «Олма етиштиришда янги технологияларни жорий этиш асосида Ўзбекистон фермерларини даромадини ошириш» лойиҳаси муҳокама қилинди ва юқори баҳоланди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар университетнинг тажриба станциясига ташриф буюрди ва лойиҳа асосида яратилган «Фуджи» навли олма боғи билан яқиндан танишди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)