Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Президентнинг Мамлакатни 2017—2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасининг муҳокамасига таяниб.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Лойиҳа ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилишни назарда тутади. Бундан ташқари, алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартиби киритилиши керак.

Ҳужжат орқали маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини амалиётга тадбиқ этиш белгиланган.

Таъкидланишича, мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чиқувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, чегара назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар