Парижда конголик сайёҳдан 800 грамм олмос мусодара қилинди. Бу ҳақда 19 январь, пайшанба куни Yahoo маълум қилди.
Шахси ошкор этилмаган эркак ички кийимларида яширилган қимматбаҳо тошлар билан Франция пойтахтидан Брюсселга поездда етиб олишга уринган. Олмослар солинган пакетчалар унинг иштонига тикилган эди.
Бироқ у қўлга олинган ва француз божхона хизмати ходимлари томонидан тинтувдан ўтказилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, мусодара қилинган мулкнинг қиймати тахминан 300 минг еврога тенг.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)