АҚШнинг Огайо штати Колумбус шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида дунёдаги энг қари горилла вафот этди, деб хабар беради Reuters.
2016 йил декабрь ойи бошида горилла миясида мавжуд бўлган ўсимта олиб ташланади. Ҳайвонот боғидагиларнинг таъкидлашича, горилла анча соғайиб қолган эди. Шу сабабдан унинг ўлими кутилмаган ҳол деб қабул қилинди. Горилла ўлимидан олдин, ҳайвонот боғи ташриф буюрувчиларга кўриниш бериб, улар билан «мулоқот»да бўлган. Ўлим сабаблари ҳозиргача маълум қилинмаган.
Ғарб текисликлари горилласи турига кирувчи Коло лақабли горилла Колумбус шаҳридаги ҳайвонот боғида 1956 йил 22 декабрда дунёга келган.
Ҳайвонот боғи ходимлари унга худди ўз фарзандларидек муносабатда бўлиб, кийимлар ва сут маҳсулотлари билан сийлаб турган. Горилла тутқунликда 3 та фарзандни дунёга келтирган.
Бу турдаги гориллаларнинг ўртача умри 40 йилга тенг. Ҳайвонот боғида эса улар 50 йилгача умр кечириши мумкин.
Маълумот учун, дунёнинг аввалги ушбу турдаги энг қари горилласи Женни лақабли горилла бўлиб, у Далласдаги ҳайвонот боғида 2008 йилда 55 ёшда вафот этган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)