Мексика ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Pilatus PC-7 ўқув-машғулот самолёти мамлакат жанубида, Чьяпас штати пойтахти Тустла-Гутьеррес шаҳридан тахминан 80 километр узоқликда ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, самолётнинг икки кишидан иборат экипажи ҳалок бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди. Ҳодиса юз беришига олиб келган омиллар ҳақида бирон-бир тахмин илгари сурилмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)