Туриннинг «Ювентус» футбол клуби 17 январь куни ўзининг янги логотипини намойиш қилганди. Интернет шу куннинг ўзидаёқ унга тақлид қилиб ишланган ҳазиломуз логотипларга тўлди.
Турин клуби президенти бозор талабидан келиб чиқиб, янги логотип учун 1 йил вақт сарфлангани ҳақида айтиб ўтганди. Бироз кейинроқ эса лого «Ювентус» учун 200 минг еврога тушгани аниқланди.
Интернетдаги тролл учун эса бир неча дақиқа кифоя қилди ва мем усталари «Ювентус»ни тролл қилиш учун ҳеч қанча маблағ сарф этмади. Қизиқ томони, Ўзбекистон клублари ҳам бир четда қараб турмади. Тошкентнинг «Локомотив» клуби ходимлари ҳам ўзига хос янги логони тақдим этди.
Умуман олганда, Италия клублари ҳам Ўзбекистон жамоалари каби логотипни ўзгартириб туришни ёқтиради. «Championat.asia» нашри мамлакатнинг етакчи клубларига тегишли логолар эволюциясини тақдим этди.
Изоҳ (0)