Мали шимолидаги Гао шаҳрида жойлашган ҳарбий лагерда миналаштирилган машинанинг портлатилиши оқибатида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’нинг Мали армиясидаги манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва вертолётлар юборилди.
Лагерда ҳукумат қўшинлари аскарлари, шунингдек, қуролли исёнчилар гуруҳи жойлашган эди. Улар БМТ кўмагида мамлакат шимолида тинчликни таъминлаш мақсадида патруллаш тадбирларини ўтказаётган эди.
Изоҳ (0)