Испанияда йилда бир марта, 17 январь куни итлар, мушуклар, отлар, оғмахон ва бошқа уй ҳайвонлари черков дуосини олиши мумкин, деб ёзади TJournal.
Ҳайвонлар ҳомийси ҳисобланган авлиё Антоний кунида қорамолларни сўйиш тақиқланади, бутун мамлакат бўйлаб бош қаҳрамонлари уй ҳайвонлари бўлган халқ сайиллари ўтказилади.
Шу куни мамлакат аҳолиси черковларга олиб борган севимли уй ҳайвонларига «муқаддас сув» сепилади.
Байрам тантанаси оловли фестивални ҳам ўз ичига олади. Анъанага мувофиқ, отлар гулхан устидан сакрайди ва афсонага кўра, бу билан ўзини касаллик ва шикастланишлардан ҳимоя қилади. Сакраш олдидан уларнинг устидан сув қуйилади.
Қадимий байрам отлар подасининг қирилиб кетишига сабаб бўлган катта эпидемия билан боғлиқ. Анъанага кўра, ушбу кунда испанлар гулхан ёқади, улар тутун ҳайвонларни поклаш ва ёвуз руҳларни ҳайдашга ёрдам беради деб ҳисоблайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)