Вашингтонда Trump International Hotel меҳмонхонаси қаршисида бир эркак Дональд Трапмнинг АҚШ президентлигига сайланишига норозилик белгиси сифатида ўз-ўзини ёқиб юборишга уринди, деб ёзади «РБК».
«Мен ўзимни норозилик белгиси сифатида ёқиб юбормоқчи бўлдим», — дея ўз ҳаракатларини изоҳлади акция иштирокчиси. У: «Мен АҚШ Конституциясига риоя қилишга қодир бўлмаган одамни сайлаганимизга қарши чиқаман», — деди. Эркак, шунингдек, АҚШнинг сайланган президентини диктатор деб атади.
Ҳодиса акс этган видеода воқеа жойига тез ёрдам машинаси ва ўт ўчирувчилар етиб келганини кўриш мумкин. Эркак куйиш жароҳатлари билан касалхонага етказилди.
#BREAKING: Man lights fire near #TrumpInternationalHotel. Employees call police. Man told me he's from CA & protesting #TrumpInauguration pic.twitter.com/noUwttKRL5
— Shomari Stone (@shomaristone) January 18, 2017
Изоҳ (0)