DJ Piligrim тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Илҳом Йўлчиев ўз имижини тубдан ўзгартирди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz».
Хонанда ўзининг сартарошхонада ўтиргани акс этган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаб, имижини кимга ўхшатишини топган фойдаланувчиларнинг 10 нафарига янги – «ОМ» номли альбомини совға қилишини маълум қилди.
Бироздан сўнг эса хонанда сочлари «Барселона» ҳужумчиси Мессиники каби – маллага бўялган кўринишидаги суратини эълон қилди.
Хонанда ваъда қилганидек имижини тўғри башорат қилган 10 мухлисига мурожаат қилиб, улардан шахсий хабар орқали у билан боғланишини сўради.
Қайд этиш жоиз, Илҳом Йўлчиев «Барселона» клубига мухлислик қилади ва севимли жамоасининг ўйинларини томоша қилиш учун Испанияга бориб туради.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)