Хонанда Райҳон Тошкентдаги 35 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган «Бунёдкор» стадионида концерт бериш режаси аввалдан бор эканини маълум қилди. Бу ҳақда у «Sayyod.com»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Sayyod.com» сайти муаллифи «Истиқлол» санъат саройида бир неча кун концерт бергандан кўра, «Бунёдкор» стадионида, 30 минг мухлис қаршисида бир кун концерт берган маъқул эмасми, деган савол билан Райҳонга мурожаат қилган.
Биз бу ҳақда ўйлаганмиз. Лекин кейин бунга рухсат беришмаса керак, деган фикрга келдик. Биринчидан, одам жуда кўп бўлади. Иккинчидан, стадиондаги барча майсали жойни махсус қоплама билан ёпиб чиқиш керак.Хонанда бир кун келиб Ўзбекистондаги энг катта стадионда концерт беришдан умидвор эканлигини қайд этиб ўтди.Райҳон, Ўзбекисонда хизмат кўрсатган артист
«Бунёдкор» стадионида концерт беришни жуда хоҳлаган бўлардим. У ерда қандай чиқиш қилишимни ҳозирданоқ тасаввур қиляпман.Маълумот учун, хонанда Райҳоннинг 2017 йилги концерти 20—24 февраль кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади. Аввалроқ хонанда ўз концерти учун баъзи шахслар томонидан қалбаки таклифномалар сотувга чиқарилгани ҳақида огоҳлантирган эди.Райҳон, Ўзбекисонда хизмат кўрсатган артист
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)