Қирғизистоннинг етти фуқароси Россиянинг Саратов вилоятида минивэннинг юк машинаси билан тўқнашувида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пензадан келаётган минивен Петровск туманида, Нижний Новгород–Саратов йўлидаги Тарумовка қишлоғида ҳалокатга учради. Дастлаб беш киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди, кейинчалик минивэннинг барча йўловчилари — етти нафар қирғизистонлик ҳалок бўлгани билдирилди.
Изоҳ (0)