Сервер Жепаров
Эрон футбол клубларидан бирига ўтгани маълум қилинган Сервер Жепаров Теҳронга етиб келди. У янги клуби ва унинг вакиллари билан учрашганини суратлардан билиш қийин эмас.Аввалроқ «Истиқлол» футбол клуби Жепаров учун 800 минг доллар тўлаши ҳақида хабар чиққанди. Футболчининг Эрон клубига ўтгани ҳақида айтган «Локомотив» эса форс клуби номига ҳам, футболчининг нархига ҳам ойдинлик киритмади.
Дилшод Шарофутдинов
Ўзининг сўнгги мавсумини Малайзиянинг «Т-Тим» клуби сафида ўтказган ўзбекистонлик Дилшод Шарофутдинов, шу клуб билан шартномасини узайтирди.«Championat.asia» сайтидаги хабарда шартноманинг қанчага мўлжал қилингани ошкор этилмаган. Икки кун муқаддам «Т-Тим» Фарҳод Тожиевни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Қатар Юлдузлар лигаси
Қатар Юлдузлар лигасининг 16-тури ўзбекистонлик футболчилар учун омадли келмади.Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» сафарда «Ал-Хор» клубига қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бундан аввалги турда 2 та гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган Рашидов, бу сафар ҳам тўлиқ ҳаракат қилди, бироқ гол ура олмади.
Санжар Турсуновнинг «Ал-Ҳарайтият» клуби «Ал-Араби» майдонига сафар уюштирди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Санжар Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди, бироқ жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.
Юлдузлар лигаси турнир жадвали билан танишинг.
«Бунёдкор»
Амирлик йиғинида бўлиб турган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Саудиянинг «Ал-Файсалий» клубига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди ва 1:1 ҳисобига имзо чекди. «Қалдирғочлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга 89-дақиқада Жавоҳир Эсонқулов муаллифлик қилди.«Бунёдкор» — «Ал-Файсалий» (Саудия) 1:1
Голлар: 27 (0:1). Жавоҳир Эсонқулов, 89 (1:1).Бунга қадар «Бунёдкор» БААнинг «Аш-Шааб» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган, Гана терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва Хитойнинг «Хенан Жиане» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Изоҳ (0)