Сиз учун янги бўлган мамлакатни ва унинг аҳолиси менталитетини яхшироқ тушуниш учун, уларнинг миллий таомини татиб кўриш керак.
Португалия: франсезинья
Овқат номи «нозик француз қиз» деб таржима қилинади. Бу овқат квадрат шаклдаги икки бўлак оқ нон орасига гўшт, колбаса, майдаланган зайтун меваси, ветчина, колбаса ва пишлоқ қўйиб тайёрланган сендвичдан иборат бўлиб, одатда қовурилган картошка ва помидор қайласи билан дастурхонга тортилади.Мексика: моле қайласи
Бу овқат 100 хил масаллиқдан ташкил топган бўлиб, бир неча кун давомида тайёрланади.Бельгия: чиғаноқли қовурилган картошка
Бельгияда чиғаноқлар ҳар хил усулда – шаробда, ёғда, ўтлар билан ёки помидор қайласида пиширилади.Жанубий Корея: панчхан
Бу анъанавий таом кўплаб яхна егулик ва салатлардан ташкил топган.
Изоҳ (0)