Иссиқ шоколад – совуқ кунларда ичиладиган энг яхши ичимликлардан бири. Бугунги кунда, иссиқ шоколадни уйда тайёрлаш жуда осон.
Иссиқ шоколад қуйидагича тайёрланади:
Керакли масаллиқлар:
- 450 мл сут;
- 70 гр қора шоколад ( 70% );
- 30 гр сутли шоколад;
- 75 мл қаймоқ ( 33% );
- 1/4 чой қошиқ майдаланган долчин;
- маршмеллоу;
- бир чимдим туз.
300 мл сутни ўртача оловда қайнагунча иситинг ва оловни пасайтиринг. Қора ва сутли шоколадларни майдалаб сут ичига солиб, қайнагунча аралаштириб туринг. Қолган сутни, тузни ва қаймоқни аралаштиринг. Қайнамасдан туриб, оловни ўчиринг. Тайёр бўлган шоколад идишларга қуйилгандан сўнг, устини маршмеллоу ва долчин билан безатишингиз мумкин.
Изоҳ (0)