Биз бугун аёлларимизга соғлигини, ёшлигини, гўзаллигини ва яхши кайфиятини сақлаш учун қайси шифобахш ўтлардан қилинган чойларни ичишлари зарурлиги тўғрисида айтмоқчимиз.
Ялпиз баргли чой
Ялпизли чой – тинчлантирувчи, чарчоқни ва хавотирни йўқотувчи, уйқуни яхшиловчи восита ҳисобланади. Юрак-томир тизими учун – мия фаолиятини яхшилашда, бош оғриғини тинчлантиришда ва қон босимини туширишда ёрдам беради. Ҳазм қилиш тизими учун – дамлаш ва яллиғланишни бартараф этишда, овқат ҳазм қилишни яхшилашда ва касаллик қўзғатувчи микрофлоралар билан курашишда тенги йўқ ҳисобланади. Бир пиёла қайнаган сувга 1 чой қошиғида майдаланган ялпиз баргини солиб дамлайсиз ва асал, лимон қўшиб ичсангиз ҳам бўлади.
Мойчечакли чой
Мойчечакли чой – кайфиятни кўтаради, нохуш ўйлардан халос қилади ва руҳан чиниқтиради. 1 ош қошиқдан мойчечак, бояришник ва қизилпойча ўтларини аралаштирасиз. 1 чой қошиқ аралашмани бир пиёла қайноқ сувга солиб 1 соат давомида дамлаб қўясиз. Дамламани бир суткада уч маҳал ичасиз.
Малина баргидан тайёрланган чой
Малинали чой – кайфиятни кўтаради, организмни шлаклар ва токсинлардан тозалаб, ёшлик ва гўзалликни тиклайди. Малина барглари қуритилиб майдаланади. Бир пиёла совуқ сувга бир ош қошиқ малина баргини солиб аралаштирилади ва паст оловда қайнаш ҳолига келтирилади. Аралашма термосга солиниб 1 соат дамланади ва сузиб олиб оддий чойдек ичилади.
Тинчлантирувчи чой
Тинчлантирувчи чойни тайёрлаш учун қоқи ўт илдизи, пустирник ва лимонўтлардан 1 ош қошиқдан аралаштирамиз. 1 ош қошиқ аралашмани бир пиёла қайноқ сувга соламиз ва 2—3 соат термосда дамлаб қўямиз. Уйқуга ётишдан 1—2 соат олдин ичамиз.
Изоҳ (0)