Америкалик геофизиклар, ўзларининг фикрича, Ой пайдо бўлган аниқ вақтни белгилади. Тегишли тадқиқот Science Advances журналида чоп этилди.
Ер йўлдошининг қобиғи, олимлар ўтказган таҳлилга кўра, 4,51 миллиард йил аввал шаклланишни бошлаган, бу Ойнинг Қуёш тизими ташкил топганидан кейинги биринчи 60 миллион йил ичида пайдо бўлганидан дарак беради.
Бундай хулосага олимлар йўлдошдан Ерга келтирилган саккизта циркон намуналарининг қайси вақтга оидлигини уран-қўрғошинли усулда радиоизотоп йўл билан аниқлаш орқали келди.
Ой пайдо бўлган аниқ вақт олимларга унинг қандай келиб чиққанини аниқлашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)