Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби ҳужумчиси Томас Мюллер аэропортда журналистлар билан гаплашмасликнинг антиқа йўлини топди, дея хабар бермоқда «Чемпионат».
Мюллер аэропортнинг кутиб олиш ҳудудига чиқиб келаркан, хориж йиғинидан қайтаётган «Бавария» футболчиларини муштоқ кутаётган журналистлар билан мулоқотдан қочиш учун, ўзини худди телефонда гаплашаётгандек тутди.
Бироқ, ёнида телефони йўқлиги сабаб, Томас Мюллер ўзининг фуқаролик паспорти билан «гаплашиш»га мажбур бўлди.
https://twitter.com/SkySportNewsHD/status/819241356757520385
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)