Германияда поезд машинисти темирйўлга ўрнатиб кетилган қорбола сабабли поездни фавқулодда тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар беради Bild.
Ҳодиса Мекленбург—Олд Померания ерида, кечки пайт юз берган. Қорболанинг баландлиги 1,5 метр бўлгани сабаб, машинист йўлда одам бўлиши хавфини ҳисобга олиб, поездни дарҳол тормозлашга мажбур бўлган.Поезднинг тормоз тизимига беш минг евро миқдорида зарар етган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Полиция учта шубҳланувчи шахсни изламоқда, уларнинг шахси ҳозирча номаълум.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)