Америкалик блогер Хантер Хоббс Microsoft Excel’даги жадвалнинг энг тубига етиб борди, дея хабар бермоқда TJournal.
Бунинг учун у тўққиз соатдан кўпроқ вақт давомида «пастга» тугмасини босиб ўтирди, шу билан бирга мутолаа, қўшиқ эшитиш ва смартфонни титкилаш билан банд бўлди.
Хоббснинг аниқлашича, Excel’даги жадвалда қаторлар сони бир миллиондан ортиқ (аниқроқ айтганда – 1 миллион 48 минг 576 та қатор).
Блогернинг қайд этишича, бу унинг ҳаётидаги «энг аҳмоқона синов» бўлган.
Бироқ энди биз нафақат Excel’даги жадвалнинг охири борлигини, балки унда айнан нечта қатор мавжудлиги ва унинг тубига етиш учун қанча вақт сарфланишини ҳам биламиз.
Видеоролик охирида блогер бу ишдан жуда чарчаганини айтиб, бошқаларни бу ишни такрорламасликка чақирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)