Германия канцлери Ангела Меркель Brexit бўйича қўмитанинг 18 январь куни бўлиб ўтадиган йиғилишига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Қўмита Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича музокараларга тайёргарлик кўриш билан шуғулланади», — деди ҳукумат матбуот котиби Штеффен Зайберт.
Унинг сўзларига қараганда, Меркелдан ташқари, йиғилишда молия вазири Вольфганг Шойбле, иқтисодиёт вазири Зигмар Габриэль, ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер ҳамда Меркель штаби бошлиғи Питер Альтмаер иштирок этади.
Изоҳ (0)