Motor нашри Детройт автосалонида намойиш қилинган 14 янги автомобилнинг суратларини бир саҳифага жамлади.
Kia Stinger
Stinger – Kia компанияси тарихидаги энг бақувват модель. Мазкур моделнинг энг яхши варианти 3,3 литрли V6 битурбо мотори билан жиҳозланган. Stinger’нинг энг тезкор варианти 5,1 сонияда соатига 100 километр тезлашади.Mercedes-Benz GLA
Кроссовер кузовининг олд қисми ўзгартирилган. Машина фаралари чироқли диодлар билан жиҳозланди.Subaru STI
Янгиланган седаннинг олд дзайни ўзгарди, рулни кучайтирувчи мослама қайта созланди. STI 205 от кучигаа тенг 2,5 литрли мотор билан жиҳозланди.Subaru WRX
WRX моделида двигателлар ўзгармади. Мазкур модель 268 от кучига тенг икки литрли мотор билан жиҳозланди.Volkswagen Tiguan Allspace
Детройтда Tiguan’нинг етти ўриндиқли версияси дебют қилди. Машинанинг ғилдиракли асоси 111 миллиметрга катталашди. Қолган характеристикалар ўзгармади.Volkswagen Atlas R-Line
Етти ўриндиқли кроссовер таркибига янги бампер, орқа диффузор, 20 дюймли дисклар кирган спорт-пакет билан жиҳозланди.Chevrolet Traverse
Toyota Highlander ва Honda Pilot’га рақобатчи бўлган Traverse’нинг янги авлод салони аввалгисига нисбатан кенгроқ бўлди. Унинг ғилдираклар асоси 3071 миллиметргача ошди.Ford F-150
Янгиланган пикап ўз тарихида биринчи марта дизелли мотор билан жиҳозланди. Машина 3,0 литрли мотор ва 10 босқичли автоматга эга бўлди. Мазкур моделда хавф ҳақида огоҳлантирадиган тизим, Wi-Fi тармоғи ва B&O Play аудиотизими бўлади.Lamborghini Aventador S
Янги Aventador ҳажми 6,5 литрга тенг 740 от кучига тенг V12 двигатель билан жиҳозланган. Бундай мотор машинага 2,9 сонияда соатига 100 километр тезликни олиш имконини беради.Porsche 911 GTS
GTS’нинг янгиланган версияси олти цилиндрли ҳажми 3,0 литрга тенг двигатель билан жиҳозланган. Автомобильнинг энг тезкор варианти 3,6 сонияда 100 километргача тезлашади.GMC Terrain
Иккинчи авлодга мансуб GMC Terrain янги кўринишга эга бўлди, аммо аввалгисидан кичикроқ. Унинг ғилдираклар асоси 132 миллиметрга қисқарди.BMW 5-Series
Янги модель 100 килограммга енгиллашди. BMW 5-Series’нинг энг тезкор варианти 462 от кучига тенг М550i саккиз цилиндрли мотор билан жиҳозланди.Mercedes-Benz E-Class Coupe
E-Class купеси аввалги авлод вакилларидан бироз каттароқ бўлди. Машина ақлли фаралар ва бошқа замонавий тизимлар билан жиҳозланди.Genesis G80 Sport
Genesis G80 Sport 3,3 литрли 365 от кучига тенг 6 цилиндрли битурбо мотори билан жиҳозланган.Nissan Rogue Sport
Nissan Qashqai кроссовери АҚШда Rogue Sport номи остида сотилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)