Forbes журнали рўйхатидаги россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайланган вақтдан буён 29 миллиард долларга кўпайди, деб ёзади «Ведомости». Бу миллий валютанинг мустаҳкамланиши (2016 йилда 20 фоизга) ва Россия қимматбаҳо қоғозлари нархининг ошиши шарофати билан юз берган.
Энг кўп Геннадий Тимченко ва Леонид Михельсоннинг капиталлари кўпайган. Чунончи, «Новатэк» газ компанияси акциялари 16 фоизга ошиши натижасида Тимченконинг давлати 1,8 миллиард долларга кўпайиб, 15,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. «Новатэк»нинг яна бир инвестори Михельсон эса 1,9 миллиард долларга бойиди. Унинг капитали 18,2 миллиард долларга баҳоланди.
Шу тариқа, Россиянинг энг бой одамлари капитали бошқа ҳар қандай давлатдагидан кўра тезроқ ўсди. Россиялик миллиардерларнинг умумий капитали АҚШ президенти сайловларидан кейин умумий сумманинг 7,1 фоизига ўсган бўлса, америкаликларда ушбу кўрсаткич 2,8 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)