Анқарада Россия элчихонаси жойлашган Қорёғди кўчаси теракт оқибатида ўлдирилган элчи Андрей Карлов шарафига қайта номланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, бу ҳақдаги қарор Анқара шаҳар муниципалитети йиғилишида бир овоздан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Карлов ўтган йил 19 декабрида, «Россия турклар нигоҳида» кўргазмасининг очилиш маросимида отиб ўлдирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)