Ироқ армияси махсус бўлинмаси Мосулнинг шарқий қисми ичкарисига кириб борди ва ИШИД жангариларини яна бир тумандан чекинишга мажбур этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, ҳарбийлар Баладият тумани устидан тўлиқ назорат ўрнатди ва қўшни Суккарни қуршаб олди.
Олдинроқ Мутана даҳаси жангарилардан тортиб олинганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)