Колумбиянинг Мета провинциясида осма ёғоч кўприк қулаши оқибатида 11 киши, жумладан, 3 нафар бола ҳалок бўлди. Яна 14 киши жароҳатланди, дея хабар беради «РБК».
El Tiempo нашрига кўра, ҳодиса 9 январь, душанба куни маҳаллий вақт билан 11:00 да рўй берди. Эль-Кармен қишлоғидаги Буэнависта қўриқхонасида жойлашган кўприкда бу пайт 30 нафар атрофида одам бўлган.
Кўприк баландлиги 60 метр бўлгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)