Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Венесуэла расмийлари ўтган йил декабри ўрталарида беркитилган Бразилия билан чегарадан ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: AP

Фото: AP

«6 январь, жума кунидан бошлаб чегара тўлиқ очиқ. Венесуэланинг Санта-Элена-де-Уайрен шаҳрини Бразилиянинг Паракайма муниципалитети билан боғловчи ўтиш йўли одатий тартибда ишламоқда», — дея маълум қилди Бразилия ТИВ.

Чегара мамлакатда муомаладан чиқарилаётган 100 боливар миқдоридаги купюралар контрабандасига қарши кураш мақсадида Венесуэла ҳукумати кўрсатмасига биноан ёпилганди.

Дастлаб расмийлар декабрнинг иккинчи ярмида мазкур банкноталар муомаласини тўлиқ тўхтатиш ниятида эди. Бироқ мамлакатда юзага келган норозилик намойишлари ва тартибсизликлардан сўнг бу чора аввалига 2017 йил, 2 январь, кейинчалик 20 январгача узайтирилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар