Сурия президенти Башар Асад мамлакат ҳукумати вакиллари Остонадаги музокараларда иштирок этиб, у ерда мухолифат билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Франциялик журналистлар билан суҳбат чоғида Асад Сурия ҳукумати мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича барча таклифларни кўриб чиқишга доимо тайёр эканлигини айтди, аммо мухолифатдан айнан ким вакил бўлиши ҳам муҳимлигини қайд этди.
«Агар ‘ҳақиқий’ Сурия мухолифати бўлса, яъни Саудия Арабистони, Франция ва Буюк Британия одамлари эмас, оддий сурияликлар бўлса, унда биз асосий масалаларни муҳокама қила оламиз», — деди Сурия президенти.
Шунингдек, Асад агар мухолифат унинг лавозимдан кетишига эришмоқчи бўлса, конституцияни қайта кўриб чиқиши кераклигини, бу эса фақат референдум ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади.
Суриядаги низо томонлари ўртасидаги музокаралар 23 январь куни Остонада Россия ва Туркия иштирокида бўлиб ўтиши керак.
Изоҳ (0)