Samsung компаниясининг Ҳиндистондаги бўлинмаси «Қаерда бўлишингиздан қатиъй назар, сизга ғамхўрлик қиламиз» деб номланган таъсирли реклама ролигини тақдим этди, деб ёзади TJournal.
Видеода мамлакатнинг энг чекка туманларига етиб бораётган сайёр сервис хизматининг имкониятлари намойиш этилган.
Роликда телевизори ишламай қолган қизга ёрдамга шошилаётган Samsung муҳандиси ҳақида ҳикоя қилинади. У йўлда учраган тўсиқлар ва қийинчиликларга қарамасдан, айтилган вақтда буюртмачининг уйига етиб келади.
Айтилган жойга етиб келгач, муҳандиснинг хафсаласи пир бўлади — унга телефон орқали буюртма берган қизнинг кўзи ожиз, техник ёрдам сўраган жой эса кўзи ожиз болалар уйи бўлиб чиқади.
Бироқ муҳандиснинг вақтида кўрсатган кўмаги сабаб, ҳиндистонлик болакайлар ўз дўсти — кўзи ожиз қизнинг концерт томошасидаги чиқишини тинглашга муваффақ бўлади.
Samsung Ҳиндистонда 3 мингдан ортиқ сервис хизмати шохобчаларини очган, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларидаги мижозларга ёрдам кўрсатиш учун 535 техник хизмат автомобилни йўлга қўйган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)