БМТ Эстония, Литва ва Латвиянинг расмий мақомини ўзгартирди. Эндиликда улар Европанинг шарқига эмас, шимолига мансубдир, деб хабар беради TJournal.
Болтиқбўйи мамлакатларининг мақоми ўзгартирилишини БМТ статистика бўлими тасдиқлади.
2017 йил 7 январда Европа парламенти мазкур масалада узил-кесил қарор қабул қилди. Шунингдек, латвиялик сиёсатчи, Европарламент депутати Артис Пабрик бу ҳақда Twitter орқали маълум қилди.
UN officially changes Status of Baltic states from Eastern Europe to Northern Europe. This is where we belong. https://t.co/7cPfLgWOML
— Artis Pabriks (@Pabriks) January 7, 2017
Эстония, Литва ва Латвиядан ташқари, Шимолий Европа мамлакатлари сирасига Буюк Британия, Швеция, Финляндия, Ирландия, Исландия, Норвегия, Дания ва бир қанча орол киради. Шарқий Европа эса Беларусь, Болгария, Чехия, Венгрия, Польша, Молдова, Руминия, Россия, Словакия ва Украинадан иборат.
Изоҳ (0)