Грипп эпидемияси Франциянинг Лион шаҳридаги қариялар уйида истиқомат қилган 13 киши ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди. Бу ҳақда мамлакат ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазири Марисоль Турен маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Вазирга кўра, барча ўлим ҳолатлари 23 декабрдан 7 январгача бўлган муддатда рўй берди. Вафот этганларнинг ўртача ёши 91,5 бўлган.
Ҳозирда қариялар уйида яшовчи 72 кишидан олти нафари касалхонага ётқизилди. Марисоль Турен мамлакат ижтимоий таъминот бош бошқармасига мазкур «ўта ташвишли ҳодиса» бўйича текширув ўтказиш ҳақида кўрсатма берди.
Маълумот учун, Францияда ўтган йил декабридан гриппнинг бир неча тури тарқала бошлади. Ой ярмига келиб, мамлакатда эпидемия ҳолати қайд этилди.
Изоҳ (0)