Жанубий Кореяда АҚШ махсус топшириқли бўлинмалари намунаси бўйича алоҳида бригада тузилади, деб ёзади «РБК».
Махсус топшириқли бўлинма уруш бошланиб қолган тақдирда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳамда мамлакат олий ҳарбий ва сиёсий раҳбариятининг бошқа аъзоларини қатл этиши керак бўлади.
Бир мингдан икки минг нафаргача одамни ўз ичига оладиган бригада Жанубий Корея қўмондонлигига бўйсунади, у 2017 йилда ташкил этилиши керак. Бўлинмани яратишда америкалик ҳарбийлар иштирок этади.
Изоҳ (0)