• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кутилаётган валюта ислоҳотлари чет эл матбуотида қизиқиш уйғотмоқда

    2017 йилда Ўзбекистонда кенг миқёсли молиявий ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда. 2016 йил ноябрида «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарор Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун чоп этилди. Ҳужжат мамлакатда валюта сиёсатини кенг миқёсда либераллаштирилишини назарда тутади.

    Фото: «Anons.uz»

    Фото: «Anons.uz»

    Мазкур ҳужжат ва у назарда тутадиган ислоҳотлар жаҳон матбуотида ҳам акс садо бермоқда. Жумладан, Қозоғистоннинг «365info.kz» сайти молия ва иқтисодиёт соҳаси экспертларининг бу борадаги фикрларини ўрганиб чиқди.

    «Ҳужжатнинг асосий жиҳати — миллий валютанинг чет эл валюталарига нисбатан курсини фақат бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда белгилаш», — деб таъкидланади материалда.

    «Бугун банк операциялари ва сўмни чет эл валютасидаги ўтказиш масалалари бизнес учун катта муаммолар туғдирмоқда, бундан туристлар ҳамда мамлакатнинг оддий фуқаролари қийналмоқда. Чет эл компаниялари даромадни конвертациялаб, олиб чиқиб бўлмагани учун таваккал қилгиси келмайди. Шунинг учун, айтайлик, расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 800 та фирма ва ташкилот ишламоқда, қўшни Қозоғистонда эса уларнинг сони 20 мингта», — сўзида давом этади материал муаллифи.

    Валюта сиёсатининг либераллашуви қандай кечади?

    Эндиликда мамлакатдан 10 минг долларгача олиб чиқиш мумкин, 2 минг долларгача бўлган маблағни эса декларацияга киритиш шарт эмас. Шунингдек, пластик карталар ёрдамида валютада товар сотиб олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

    Бизнес учун валюта айирбошлаш ва чет элликлар билан савдо муносабатлари ўрнатишдаги тақиқлар олиб ташланади. Қонун якка тартибдаги тадбиркорларга товар ва хизматлар импорти учун тўловни юридик шахс яратмасдан амалга оширишга рухсат беради.

    Экспортчилар ва импортчилар ички бозорда валюта харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Чет эл фирмалари учун ҳам катта имкониятлар очилади — Ўзбекистон норезидентлари мамлакат банкларида ҳисоб оча олади.

    Асосийси — валюта тушуми мажбурий сотилиши бекор қилинади.

    «Аммо бу чора бирданига амалга киритилмайди — валюта тушумининг мажбурий сотилиши сақланиб қоладиган айрим товар ва хизматлар рўйхати бўлади. Давлат бу рўйхатни ‘бутунлай бекор қилингунига қадар’ қисқартириб боради. Бож ва йиғимлар олдингидай сўмда тўланади. Дивидент ва даромадни эса хорижий валютада тўлашга рухсат этилади», — дейилади мақолада.

    Сўмни девальвация кутяптими?

    Материалда таъкидланишича, экспертлар юқоридаги қонунчилик ташаббуси ҳамда у назарда тутган ислоҳотларга турлича баҳо бермоқда — пессимистлар ҳам, оптимистлар ҳам бор.

    Наврўз Хуррамов, молиявий таҳлилчи:

    «Назарий нуқтаи назардан, лойиҳада таърифланган барча чораларнинг амалга оширилиши ва татбиқ этилиши ўрта истиқболда Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожига жиддий туртки бериши, бу эса иқтисодиётдаги қатор муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Қисқа истиқболда эса, ўйлайманки, валюта сиёсатининг бундай либераллашуви ҳамда иқтисодиётда валюта назоратининг самарадор бозор механизмига ўтилиши оғриқсиз кечмайди. Одатда бундай ўтиш валюта курси вақти-вақти билан кескин ўйнашига, шунингдек, банк ва биржа конверсион операцияларида вақтинчалик узилишлар келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

    Лекин тан олиш керакки, мавжуд валюта сиёсатининг либераллашувидан келадиган ижобий таъсир вақт жиҳатдан ҳам, Ўзбекистон иқтисодиётидаги миқдорий кўрсаткичларда ҳам чекланган бўлади, негаки бу қадам иқтисодиётдаги жиддий муаммоларнинг биттаси ҳал этилишига олиб келади. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти узоқ истиқболда барқарор ривожланишга туртки олиши учун бошқа структур ўзгаришларга ҳам муҳтож».

    Юлий Юсупов, иқтисодиёт бўйича мустақил эксперт:

    «Афтидан, ниҳоят миллий валютанинг эркин конвертацияси жорий этилади.

    Сўмнинг расмий курси девальвация қилинади.

    Мувозанатга солинган курс долларга 5–7 минг сўм бўлади (Марказий банк ва ҳукуматнинг бошқа ҳаракатлари билан боғлиқ равишда). Валюта кредитлари бор банк ва корхоналар, расмий конвертация рухсатини олган айрим импортчилар жабр кўради.

    Қолган ҳамма ва умуман иқтисодиёт ютади».

    08.01.2017, 20:54   Изоҳ (0)   257665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом Каримов Фонди Европа ва АҚШда магистратурада ўқиш учун грантлар тақдим этиш мақсадида танлов эълон қилди

    08.01.2017, 14:48

    Шоҳона яшашингизда Roger гиламлар дўкони ёрдам беради

    08.01.2017, 09:53

    Наманган шаҳрида 2017—2019 йилларда 82 та кўп қаватли уй-жой қурилади

    07.01.2017, 14:11

    Тошкентда кичик бизнесга кўмаклашувчи Business Compass таълим маркази очилди

    07.01.2017, 10:00

    МОҚ президентлигидан кетган Мираброр Усмонов, «Маҳалла»нинг янги раиси, Эрдўғонни танқид қилгани учун ҳибсга олинган канадалик ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.01.2017, 19:01

    Тошкентда «Францияда олий таълим олишга бағишланган кун» бўлиб ўтади

    06.01.2017, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон армияси раҳбари Дональд Трамп билан учрашди

    Дунё | 20 июн, 16:10

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    Реклама | 20 июн, 15:00

    Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:01

    “Нетаньяху ҳокимиятда абадий қолиш учун Эронга қарши уришмоқда” — Билл Клинтон

    Дунё | 20 июн, 15:55

    Нетаньяху: “Эрон режимининг қулаши мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин”

    Дунё | 20 июн, 15:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    Лайфстайл | 20 июн, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.