Вазирлар Маҳкамасининг «2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида шаҳарнинг Уйчи кўчасида 45 та, Ҳамроҳ кўчасида 13 та, Марғилон кўчасида 24 та кўп қаватли, биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконларига эга бўлган турар-жой бинолари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати манбаларига таяниб, «Дарё» мобил мухбири хабар бермоқда.
Йўлнинг икки томонига замонавий декоратив дарахтлар экилади, ўрта қисмига замонавий ёритиш нуқталари жойлаштирилади. Замонавий бекатлар барпо этилади, ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасалари капитал таъмирланади.
Қарорга мувофиқ, шаҳардаги 5 та кўча йўлларини мукаммал таъмирлаш, сув, электр, газ таъминотини яхшилаш, канализация ва телекоммуникация тизимларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)