6 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди. Унинг ўринбосарлари орасида Валерий Тян ва Салим Абдувалиев ҳам бор.
2. Шавкат Жавлонов Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди. У мазкур лавозимда Жовдатхон Иноғомни алмаштирди.
3. Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди. «Маҳалла» фондининг собиқ раиси Жовдатхон Иноғомов энди Учтепага раҳбарлик қилади.
4. Facebook’да Эрдўғонни танқид қилган Канада фуқароси Туркияда ҳибсга олинди. Канада ташқи ишлар вазирлиги Хипернинг ҳибсга олинганидан хабардор эканлиги ва зарур консуллик кўмагини кўрсатаётганини маълум қилди.
5. Apple Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда. Мамлакатдаги сотилаётган смартфонларнинг 80 фоизи Samsung ва LG Electronics ҳиссасига тўғри келади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)