Россиялик ҳарбийлар бир кеча-кундузда Сурияда ярашувнинг бузилиши билан боғлиқ 15 та ҳолатни қайд этди, Туркия томони эса 13 та бундай ҳолат ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс» Сурия ҳудудидаги душман томонларни яраштириш марказига таяниб.
Россиядаги ушбу марказ маълумотларига кўра, қайд этилган қоидабузарлик ҳолатларининг барчаси юзасидан текширув олиб борилмоқда ва бундай ҳолатларни истисно қилиш учун чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)