Давлетов Русланбек Қуролтаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий сайти хабар берди.
Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони асос бўлди. Шу муносабат билан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)