Нефть баҳоси АҚШда ёқилғи захираси камайгани ва ОПЕК давлатлари қазиб олиш ҳажмини пасайтиргани ҳақидаги маълумотлар туфайли аста-секин кўтарилиб бормоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида мартда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть қиймати 5 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан 20:00 да 0,69 долларга қимматлаб (1,22 %), бир баррели учун 57,15 долларни ташкил этди.
Февралда етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси Нью-Йорк товар биржасида 0,66 долларга ошиб (1,24 %), бир баррели учун 53,92 долларга етди.
Маълумот учун, Америка нефть институти 4 январь, чоршанба куни АҚШ нефть захиралари ўтган ҳафтада 7,43 миллион баррелга камайганини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)