Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитеннинг «Олмазор» бекатидан «Спутник» мавзесигача бўлган ер усти метросини қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Узунлиги 8 километрдан ортиқ масофани ташкил этувчи иншоот шаҳарнинг «Чоштепа» маҳалласи оралиғидан ўтади. «Сергели» йўналиши метронинг «Олмазор» бекатидан уланади, шунингдек, яна 6 та бекат қурилиши режалаштирилган.
Янги йўлнинг сўнгги бекати «Спутник» мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш жараёнида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи кўплаб балкалар ўрнатилади.
Лойиҳа қиймати 170,1 миллион долларга тенг, у 4 йилга мўлжалланган. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси ўрнатилади, амалиётга сўнгги русумдаги технологиялар жорий этилади.
Айни вақтда қурилиш ишлари Сергели-5 мавзесининг Мирзо Турсунзода кўчасида олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)